» » МЕҲНАТ ОРТИДАН БАРАКА

МЕҲНАТ ОРТИДАН БАРАКА

Узунқишлоқ маҳалласида истиқомат қилувчи 72 ёшли Ўринбой ота Тўраев тиним билмай, доим меҳнатда. Хонадонида ташкил этган 3 сотихлик иссиқхонада картошка, сабзи, шолғом ва турли кўкатлар етиштириб келмокда.

— Меҳнат қилган инсон ҳеч қачон хор бўлмайди. Мана шу меҳнатимиз ортидан “Дамас” сотиб олдик, — дейди отахон. Томорқачилик седаромад соҳа. Ўғлим Алишер ҳам хонадонида 2 сотихлик иссиқхона қуриб, помидор, бодиринг, турли хил зироатлар экиб, турмуши янада фаровонлашди.

“Ернинг ҳар бир қаричи олтинга тенг” дейишади. Тўраевлар оиласи бу соҳада барчага ўрнак бўлиб, эл дастурхонига сара сабзавотлар етказиб беришмоқда. 

Турғунбой ХИДИРОВ.

комментариев