
Яна куй-қўшиққа тўлди самолар, Қошга ўсма эзиб қўйди момолар, Ҳовлимда гул очди, оҳ чучмомалар, Чиройингни кўриб, қувнайди кўзим, Юртимга марҳабо, келгил, Наврўзим!
Кўнгилларга янги умид ёқилар, Баҳордек яшармиш ¬ хоним, бекалар. Қуёш барча гулни бирдек эркалар, Чиройингни кўриб, қувнайди кўзим, Юртимга марҳабо, келгил, Наврўзим!
Жамалак ўйнайди синглим белида. Янги йил ўзингсан, ўзбек элида, Жаранглайди васфинг шоир тилида, Элёр шоирга ҳам бергил бир изн, Юртимга марҳабо, келгил, Наврўзим!
Элёр МУРТАЗОҚУЛОВ, Равот маҳалласи.
комментариев