» » У одамдан одамга юқмайди, аммо жуда хавфли

У одамдан одамга юқмайди, аммо жуда хавфли

Қутуриш — хавфли, юқумли вирусли касаллик бўлиб, марказий нерв системасининг оғир шикастланиши билан ўтади ва ўлим билан тугайди. У билан ҳамма турга мансуб ёввойи ва уй ҳайвонларига ҳамда одамлар касалланади. Сиз яшайдиган ҳудудда қаровсиз, дайди итлар пайдо бўлса, ободонлаштириш бўлимига мурожаат қилинг.
Касаллик қутурган ҳайвон тишлаганда ёки унинг сўлаги жароҳатланган терига тушганда юқади. Жароҳат олган жойни 20 фоизли совунли эритма билан яхшилаб ювилиб, салфетка ёрдамида қуритилади, кейин жароҳат атрофига 70 фоизли спирт билан ишлов бериб, стерил боғлам қўйилади.
Касалликнинг яширин даври 1-2 ой давом этади. Баъзан 2 ҳафтагача қисқариши ёки бир йилгача узайиши мумкин. 
Қутуришнинг одамдан одамга юқиши исботланмаган. 
Ҳайвонларда касаллик тарқоқ ҳолатда учрайди, гуруҳли ҳолатлари камдан-кам қайд этилади, эпидемияси эса кузатилмайди. Бўри, чиябўри, тулки, кўршапалак, ит ва мушуклар қутуриш касаллигининг манбаи ҳисобланади. 
Эътибор берсак, ҳайвонлар тишлашидан кўпинча болалар жабрланади. Шунинг учун болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш зарур. Уй ҳайвонлари албатта давлат ветеринария бўлимларида ҳисобга олинган бўлиши ва қутуришга қарши эмланиши шарт.
Кейинги вақтларда хонадонларда озиқ-овқат, дон маҳсулотларини пала-партиш сақланиши оқибатида кемирувчиларнинг сони кескин кўпайиб, улардан жабрланганлар сони ортиб бормоқда. Бунинг олдини олиш учун озиқ-овқат ва дон маҳсулотларнинг тўғри сақланишига эътибор қаратиш лозим.   
Қарамоғингиздаги ҳайвон ҳар қандай касалликкка чалинганда, айниқса, қутуриш белгилари пайдо бўлганда ветеринария бўлимига зудлик билан хабар қилинг. Зинҳор уни ўзингиз даволашга ҳаракат қилманг. Бу билан сиз ўзингиз ва яқинларинизнинг ҳаётини хавф остига қўясиз.
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сонли қарорида тасдиқланган «Аҳоли пунктларида итлар ва мушуклар сақлаш қоидалари»га асосан ҳайвон учун унинг эгаси тўлиқ маъмурий жавобгар ҳисобланади. 
Ҳайвонлар тишласа ёки тирнаса зудлик билан тиббий муассасага мурожаат қилиш шарт. Жабрланганда фақатгина тўлиқ профилактик эмлаш курсини олиш билан қутуришнинг олдини олиш мумкин.
Унутманг, қутуриш ўлим билан тугайдиган касалликдир! 
Ш. ОЧИЛОВА,
туман СЭО ва ЖСХ эпидемиолог врач ёрдамчиси.

комментариев