» » Равот маҳалласида адолатли қайноналар аниқланди

Равот маҳалласида адолатли қайноналар аниқланди

"Адолатли қайнона" кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиби Ўғилой Йулдошева  томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда маҳалладаги 20 дан ортиқ қайноналар ўзаро беллашдилар.
 Улар томонидан оилаларни мустаҳкамлаш, эрта ниқохни олдини олиш борасида қилинаётган ишлар таҳлил қилинди. Танлов натижаларига кўра, Сафия Солиева "Адолатли қайнона" деб  топилди. Сайёра Мелибоева "Энг чевар қайнона", Марғуба Мухторова "Энг пазанда қайнона",  Башорат  Ҳусанова "Энг чаққон қайнона",  Навбаҳор Мелибоева "Энг тарғиботчи қайнона" Жамила Эшонқулова "Энг меҳрибон қайнона" номинацияларига лойиқ топилди.
Ғолибларни Адолат СДП туман Кенгаши раиси Н. Акрамова диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирлади.

Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев