» » “Китобхонлик ҳафталиги”га марҳамат!

“Китобхонлик ҳафталиги”га марҳамат!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг апрель ойининг биринчи ҳафтасини Ўзбекистонда “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқулланган. Шу муносабат билан 5-9 апрель кунлари туман ахборот кутубхона маркази ходимлари ва ХТБ ҳамкорлигида “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари ўтказилади. 

Сизни ушбу ҳафталик давомида 5 апрель куни соат 10:00 да 21-умумтаълим мактаб фаоллар залида, 6 апрель 31-умумий ўрта таълим мактаб биноси ва туман ахборот-кутубхона биносида, 7 апрель 34-умумий ўрта таълим мактаб биносида, 8 апрель 15-умумий ўрта таълим мактаб биносида ва туман ахборот-кутубхона биносида, 9 апрель 30-умумий ўрта таълим мактаби ва Қалқон “Жасорат” мактабида бўлиб ўтадиган тадбирларга таклиф этамиз.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев