» » "ТАБДИРКОР ЁШГА МАДАДКОР"

"ТАБДИРКОР ЁШГА МАДАДКОР"

2-сон касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтган меҳнат ярмаркасида 53 киши ишли бўлди
  Бугун 2-сон касб-ҳунар марказида  “Тадбиркор ёшга мададкор” шиори остида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” бўлиб ўтди.
  Туман ҳокимлиги ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда 65 та ташкилотлар, бирлашмалар, муассасалар ва йирик ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, қурилиш корхоналари, тижорат банклари ўзларининг фаолият йўналишларига доир кўргазмалари, ишлаб чиқарган маҳсулотлари, иш фаолият намуналари билан 325 та мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашди.
    Бундан ташқари, тадбирга жалб қилинган корхона ва ташкилотлар томонидан мақбул келган ишсиз фуқароларни шу жойнинг ўзида ишга қабул қилиш бўйича меҳнат шартномалари ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришга тайёр ҳолда корхоналар раҳбарлари ва кадрлар бўлими бошлиқлари ҳам иштирок этди.
    Ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасига иш билан банд бўлмаган 300 нафар фуқаролар жалб қилинди. 53 нафарига ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди. Йўлланма берилганлардан 26 нафари аёллар, 16 нафари ёшларни ташкил этади.
Масалан, “Жанона Аслзода” МЧЖ корхонасига тикувчилик йўналишида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтарига киритилган 13 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди. 
   Шунингдек, касб-ҳунарга ўқиш истагини билдирган ишсиз, аёллар дафтари ва ёшлар дафтарига киритилган 35 нафар фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш  учун руйхатга олинди ва жорий йилнинг май ойининг 1-санасидан йўлланма расмийлаштириб бериш тушунтирилди.
    Ярмаркада меҳнат органларининг малакали мутахассислари томонидан 60  нафар фуқароларга талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни доирасида кенг қамровли тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.
    Байрамона руҳда ўтказилган тадбирда туман маданият бўлими ходимлари мусиқий дастурлари билан иштирокчиларга хуш кайфият улашишди. Қолаверса, яқинлашиб келаётган 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган  Марказий ҳарбий окрук Самарқанд гарнизони маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестр жамоаси ижросидаги мусиқа садолари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг  жанговор чиқишлари байрам шукуҳини берди.
Мансур ГАДОЕВ,
туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори.

комментариев