» » Қишлоқ қиёфаси ўзгармоқда

Қишлоқ қиёфаси ўзгармоқда

  Туманимизда “Обод қишлоқ” дастури асосида ободонлаштирилаётган навбатдаги маҳалла Навзандак ва Ястепа қишлоқлари бўлиб, бугунги кунда бу ҳудудларда иш қизғин давом этмоқда. Кунлик бажарилаётган иш кўлами ва сифати билан танишиш мақсадида туман ҳокими Б. Бобоназаров ҳамда секторлар раҳбарлари мазкур маҳаллаларда бўлишди. 
    Туман раҳбари Навзандак қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳ штабида яратилган шароитлар билан танишди ва галдаги вазифалар муҳокама этилди.
   Дастур доирасида Ястепа маҳалласида бажарилган ишлар кўлами анча сезила бошлади. Ички хўжалик йўлларига тош-шағал тўшаб текислаш, Ястепа жомеъ масжидини таъмирлаш, симёғочларни бетон устунларга алмаштириш, масжид йўлига асфальт ётқизиш каби юмушлар соҳа ходимлари томонидан амалга оширилмоқда. Аҳоли эса ўз хонадонларини ободонлаштириш, томорқа маданиятига эътибор қаратиш, уй фасадларини таъмирлаш каби юмушлар билан банд.

комментариев