» » КЎР КЎРНИ ҚОРОНҒУДА ТОПАДИ

КЎР КЎРНИ ҚОРОНҒУДА ТОПАДИ

    “Ёрқинбек” билан “Хуршид” бир маҳаллада яшашади. Улар кўп йилдан буён дўст. Икки дўстни бир нарса боғлаб туради. Иккаласи ҳам бир неча йилдан буён аҳён-аҳёнда гиёҳвандлик воситасидан истеъмол қилиб туришади. Бундан эса қўшни маҳаллада яшовчи, “Нишон” бобо ҳам хабардор. Айниқса “Хуршид” кашандаликка ружу қўйган. Ҳаётини усиз тасаввур қила олмайди. “Камол” ҳар сафар соғлигида беҳоллик сезила бошлагач дарҳол гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилар, бу эса уни анча вақтгача тетик ва бардам юришига имкон бўларди. Бора-бора у гиёхвандлик воситасини қабул қилмаса туролмайдиган бўлиб қолди. Бу эса уни охир-оқибати тўшакка михлади. “Хуршид”нинг аҳволидан тез-тез хабардор бўлиб турган “Ёрқинбек” бугун ҳам ундан ҳол-аҳвол сўраш учун хонадонига борди. Иккаласи анча вақтгача у ёқ-бу ёқдан суҳбатлашиб ўтиришди. “Хуршид”нинг эса соғлиғи борган сари ёмонлашиб, танасининг барча аъзоларида оғриқ кучайганидан кучайиб боради.            
  Дўстим, - деди “Хуршид Ёрқинбекка” зўрға юзланиб, - ҳолимдан хабаринг бор. Сафарим охирлаб бораётганга ўхшайди. Энди мен бу ўлгурни истеъмол қила олмасам керак, -деб ёстиғи тагидан бир грамм оғирликдаги “героин” гиёҳвандлик воситасини унга тутқазди. “Ёрқинбек” бундан ҳижолат тортиб, қабул қила олмади. Бироқ анча қадрдон бўлиб қолганликлари боис раъини қайтара олмай, дўсти узатган целлофан пакетчани олиб чўнтагига жойлади. Бу воқеадан бир икки кун ўтгач “Хуршид” бу дунёни тарк этди. Орадан икки-уч кун ўтгач Ёрқинбекнинг эшигини қўшни маҳаллада яшовчи “Нишон” бобо тақиллатди. Салом-аликдан сўнг, “Нишон” бобо соғлиғида муаммо пайдо бўлаётганлиги, истеъмол қилаётган дорилар таъсир қилмаётганлигини айтиб, ундан “героин” гиёҳвандлик воситасини топиб беришини илтимос қилди. “Нишон” бобо бир неча бор илтимос қилавергач, “Ёрқинбек” рози бўлиб, маълум миқдорда пул эвазига “Хуршид”дан олган гиёҳвандлик воситасини унга тутқазди.   Ёрқинбекнинг бу жиноий қилмиши эса тез орада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан фош этилди. Суд, судланувчи “Ёрқинбек”ни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари биноан, 8 (саккиз) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, жазо умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.
Тўлқин ШЕРБОЕВ.

комментариев