» » Профилактика инспекторлари билан ўқув-семинар машғулоти ўтказилди

Профилактика инспекторлари билан ўқув-семинар машғулоти ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман судининг раси М.Эргашев Судьялар олий мактаби ўқитувчилари билан ҳамкорликда Тойлоқ туман ИИБ профилактика инспекторлари билан ўқув-семинар машғулоти ўтказди.
Мазкур семинар машғулотда, профилактика инспекторларининг фаолиятини тартибга солувчи қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда Ички ишлар вазирининг буйруқларини мазмун-моҳияти етказилиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирилди.
Шу билан бирга, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни расмийлаштиришда йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларнинг таҳлили, профилактика инспектори томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни расмийлаштириш ва квалификация қилиш жараёнида йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари, профилактика инспектори томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни расмийлаштириш жараёнида инобатга олиниши лозим бўлган асосий жиҳатлар тушунтириб ўтилди.

комментариев