» » «МАШҒУЛОТЛАР ҚИЗИҚАРЛИ БЎЛМОҚДА»

«МАШҒУЛОТЛАР ҚИЗИҚАРЛИ БЎЛМОҚДА»

   Адас маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 13­-мактабгача таълим ташкилотида  ўз соҳасининг билимдонлари бўлган жонкуяр педагог ҳамда тарбиячилар кўпчиликни ташкил этади.Шулардан бири болажонларнинг меҳрибон ва ширинсўз устози, тарбиячи – Баҳора Норқуловадир. 2017 йилда Тойлоқ Педагогика коллежини тамомлаган Б. Норқулова мана беш йилдирки режа асосидаги таълимий-тарбиявий машғулотларни болажонларнинг ёшига ва қизиқишига мос тарзда самарали ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун у нафақат жажжи ўғил-қизлар, балки ота-оналар томонидан яхши эътирофга сазовор бўлмоқда.     – Болалигимда китоб ўқишни, айниқса, эртак китобларини мутолаа қилишни яхши кўрардим, уларнинг қаҳрамонлари билан хаёлан  суҳбатлар ҳам қурганман, – дейди Б.Норқулова, – Ҳозир машғулотларда болажонлар билан биргаликда  ўша ўзим ўқиганларим – энг яхши эртаклар асосида саҳна кўринишлари тайёрлаяпмиз. Бу тарбияланувчилар ҳар томонлама фойдали бўлмоқда. Муҳими, улар китобга меҳр қўйиб улғайишмоқда. Бундан ташқари машғулотларда турли ўйинлар, беллашувлар, тез айтиш ва мушоиралардан фойдаланаяпмиз.                     
  Умуман, 13-МТТда меҳнат қилаётган  барча педагог ва тарбиячиларни ўз касбининг жонкуярлари дейиш учун барча асослар бор.
                                      С. АЛИҚУЛОВА.

комментариев