» » Сайловга пухта ҳозирлик кўрилмоқда

Сайловга пухта ҳозирлик кўрилмоқда

Маълумки жорий йилнинг октябрь ойида муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.     Сайловга пухта тайёргарлик кўриш ва уни умумэътироф этилган халқаро тамойиллар асосида ўтказиш учун сайлов комиссиялари аъзоларининг миллий сайлов қонунчилиги ва халқаро сайлов стандартлари бўйича билим ва амалий кўникмаларини ошириш муҳим ҳисобланади. Шу мақсадда жойларда сайлов комиссиялари аъзолари учун семинар-тренинглар ўтказилмоқда.  
    Мазкур ўқув жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси  Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Aкадемияси ректори Aдхам Бекмуродов Тойлоқ туманида бўлди. Тингловчиларнинг дарсларни ўзлаштириши, билим даражаси билан қизиқди. Ҳар бир иштирокчи билан сайлов қонунчилиги бўйича савол-жавоб ўтказди ва уларнинг кўникма ва малакаларига баҳо берди.

комментариев