Қадимий ва бетакрор диѐримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини, умумбашарий цивилизация, маданият, дунѐвий ва диний илм-фан тараққиѐтига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноѐб асарларини асраб-авайлаш, келгуси авлодларга безавол етказиш, уларнинг нодир меросини, ибратли ҳаѐти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ѐшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мақсадида “Ёш китобхон” кўрик-танлови ташкил этилди.
Танловда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиши мумкин. Унда қатнашиш истагида бўлган ёшлар жорий йилнинг 15 майига қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари ёки маҳаллий кенгашларига ариза билан мурожаат қилиб, ўзи ҳақидаги тегишли маълумотлар (танлов анкетаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхалари)ни тақдим этади. Танлов қуйидаги учта ёш тоифаси бўйича алоҳида тартибда ўтказилади:
— 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ёшлар;
—15 ёшдан 19 ёшгача бўлган ёшлар;
— 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар.
“Ёш китобхон” танловида иштирок этувчи ёшлар ўқиши керак бўлган китоблар рўйхатини Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий ва маҳаллий кенгашларидан олиши мумкин.
Маҳмуд АШУРОВ,
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси.
комментариев