
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субьектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида фуқаролар ва дадбиркорлик субьектларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш билан бир қаторда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя ҳисобланиши, маъмурий судларда судга ишнинг ҳақиқий ҳолатини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш белгиланди.Бундан асосий мақсад ҳуқуқи бузилган шахс давлат органига нисбатан шикоят аризаси билан судга мурожаат қилганида ушбу давлат органидан далилларни олиши қийинчлик билан амалга ошган. Энди ушбу қарор билан давлат органига далилларни бевосита судга тақдим этиш мажбурияти юкланди.Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низо бўйича суднинг ҳал қилув қарорини ўз вақтида, яъни бир ой давомида ижро қилмаслик давлат органи мансабдор шахсларига суд жаримаси қўлланилиши шунингдек, тарафлар ўртасида ярашув институтини жорий қилиш белгиланди. Бундан ташқари, судлар томонидан даъво аризаларни ёки шикоятни тааллуқли бўлмагани учун қабул қилишни рад этиш ёки иш юритишдан тугатиш амалиёти тугатилди. Ушбу амалиёт ҳам фуқаролар ва юридик шахсларнинг судларга ариза билан такрор ва такрор мурожаат қилишига олиб келган сабаблар бартараф қилинди.
Ушбу ислоҳотларнинг мақсади давлат инсон манфаати учун хизмат қилиши ва одил судловни таъминлашга эришиш ҳисобланади.
С. Турсунов
Фуқаролик ишлари бўйича
Тойлоқ туманлараро
судининг судьяси.
комментариев