Қўшчинор МФЙдаги сўлим ва жаннатмакон Зарафшон қишлоғида истиқомат қилувчи 1925 йилда туғилган Мастура ая Баҳриева 18 февралда ўзининг табаррук 97 ёшини 9 нафар фарзанд, 41 невара, 123 эвара, 7 нафар чевара, ўнлаб келин-куёвлар жами 200 дан ортиқ жигарбандлари даврасида атрофида соғ саломат қарши олди. Эътиборлиси, юз билан юзлашган онахонинг фарзандларидан 5 нафари олий маълумотли ўкитувчилар бўлиб, улар ҳам бугунги кунда қарилик гаштини сурмоқдалар. Аср ёши билан қутлаш учун унинг хонадонига машҳур ҳофиз Зиёдулло Салимов ташриф буюрди.Исмоил БОБОКАЛОНОВ,
Қўшчинор МФЙ фаоли.

комментариев