» » ТАҲРИРИЯТДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ

ТАҲРИРИЯТДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Туман «Қўшчинор» газетаси таҳририятида туман маданият бўлими бошлиғи Ғазал Сирожиддинов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.         Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ташкил этилган тадбир аввалида Ғ. Сирожиддинов журналистларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-­тадбирлар тўғрисида»ги қароридан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича бўлим томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталди. 

2021 йил давомида — деди у жумладан,  250 га яқин маданий­ маърифий тадбирлар ўтказилиб, уларга туманнинг 80 мингга аҳолиси жалб қилинди. Ғ. Сирожиддинов  журналистларнинг туманда маданият ва санъат соҳасини янада  юксалтириш билан боғлиқ саволларига аниқ жавоблар қайтарди.
                                
 А. МИРЗАЕВ 
                       Туман ҳокимлиги
        Ахборот хизмати ходими.

комментариев