» » Ўзбекистон маҳалласида профилактик тадбир

Ўзбекистон маҳалласида профилактик тадбир

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳафтанинг чоршанба куни «Ёнғинлар профилактикаси куни» деб эълон қилиниши юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. 
      Тойлоқ туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ушбу талаблардан келиб чиқиб, ёнғинларнинг олдини олиш борасида доимий равишда хонадонларда, мактаб ва боғчаларда бўлиб, ёнғинларга сабаб бўлувчи ҳолатларни аниқлаш, аҳоли билан ҳамкорликда бу нуқсонларни ўз вақтида бартараф этиш, мана шундай камчиликлар қандай салбий ҳолатларга олиб келиши мумкинлигини тушунтиришга алоҳида эътибор қаратиб келишмоқда.
    Хусусан,  бугун Ўзбекистон маҳалласида ўтказилган профилактик тадбирлар жараёнида 60 дан ортиқ ёнғин хавфсизлиги қоидаси бузилиш ҳолатлари ва рўзғорда газ баллонларидан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб,  ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан фуқароларга тушунчалар берилди.

комментариев