» » Ўз уйингни ўзинг асра!

Ўз уйингни ўзинг асра!

Жорий йил 3 ой  мобайнида туманимизда 13 та ёнғин содир бўлган. Натижада аҳоли мол-мулкига,  уй-жойига жиддий шикаст етган. Ёнғинларнинг содир бўлишида асосий сабаблар иситиш печларидан нотўғри фойдаланиш, электр тармоқлари носозлигидир. 

Шундай экан, ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини, уй-жойингизни ёнғиндан асраш мақсадида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишингизни сўраймиз:

— Уйда газ ҳидини сезсангиз, эшик ва деразаларни очиб, хонани шамоллатиб, бу ҳақда зудлик билан газ идорасига 104 рақами орқали хабар беринг. 

— Гугурт чақманг, чироқни ёқманг. Уйдан чиқиб кетаётганда, электр иситкич ва газ ускуналарини ўчиришни унутманг. 

— Иситиш печлари ва уларнинг тутун чиқиш мўрилари яроқлилигини куз-қиш мавсуми олдидан кўрикдан ўтказинг. Тутун чиқиш мўриларини атрофи камида 1 метр айланасига тахта ва бошқа  ёнувчи нарсалардан узоқда жойлаштиринг. 

— Ёш болаларни уйда назоратсиз қолдирманг. Уларга электр ва газ асбобларидан фойдаланишни буюрманг. 

— Маҳалла ва уйларга олиб борувчи  кўчаларни   сунъий тўсиқлар  билан тўсиб қўйманг. 

— Яшаш уйларида газ печларини белгиланмаган жойларга ўрнатманг. Уйларда носоз, ишга яроқсиз ва ишлаш муддати ўтиб кетган, синовдан ўтмаган маиший газ баллонларидан фойдаланманг. 

— Агар қозонда ёғ ёниб кетса, унга сув сепмасдан, қоп-қоқни ёпиш керак.

— Телевизор ва бошқа электр асбобларида ёнғин содир бўлса, биринчи навбатда, уларни электр манбаидан ўчиринг. 

— Давлат стандартига мос бўлмаган, камин туридаги чет мамлакатларда ишлаб чиқарилган иситиш ускуналаридан фойдаланманг. 

— Ностандарт ва қўлбола сақлагичлар ҳамда вақтинча  ўтказилган электр симларидан фойдаланманг. Электр симларини бурама ёки  қаттиқ тортилган ҳолда ўтказманг.   

— Розеткага бир вақтнинг ўзида  бир нечта маиший электр ускуналарининг уланишига  йўл қўйманг. 

— Том чордоқларида сомон, ёқилғи-мой, тез ёнувчи нарсаларни сақламанг. 

— Молхона ва ем-хашак сақлаш хоналаридаги ёритиш чироқлари ва электр симларини қоида талаблари асосида ўтказинг. 


Шоҳжаҳон  ХУДОЙҚУЛОВ,

туман ЁХБ инспектори, лейтенант.

комментариев