» » Томорқачилик маданияти гуллаётган Маданият

Томорқачилик маданияти гуллаётган Маданият

  Томорқасидан тилла топаётган тажрибакор деҳқон, маданиятлик Ғайрат Алиев туманда биринчи бўлиб «Тўқсонбости» экинлар экишни бошлади.  Ўзбекистон Фермер, фермер деҳқон хўжаликлар ва томорқа эгалари Тойлоқ туман  кенгашининг ташаббуси билан тадбиркор томорқачининг хонадонида ташкил этилган кўргазмали амалий семинарда туман ҳокимлиги вакиллари, 2-сектордаги маҳаллалар раислари, ҳоким ёрдамчилари  ҳамда таклиф этилган соҳа мутахассислари, шунингдек маҳаллий ОАВ вакиллари қатнашдилар. Тадбир қатнашчилари  томорқа хўжалигида шаклланган ўзига хос тажриба билан яқиндан танишдилар. Сўзга чиққанлар, жумладан соҳанинг таниқли мутахассиси, хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими  Мусахон Тўраев «тўқсонбости» экинларни экиш ва  парвариш қилиш агротехникасига алоҳида тўхталди ҳамда семинар иштирокчиларининг саволларига жавоб қайтарди.
                              Ғайрат ҚУЛИЕВ,
Ўзбекистон Фермер, фермер деҳқон хўжаликлар ва томорқа эгалари 
Тойлоқ туман кенгаши раиси.

комментариев