» » Битирувчи талабалар билан учрашув

Битирувчи талабалар билан учрашув

    Бугун Тойлоқ туман ҳокимлигида Самарқанд вилоятидаги Олий таълим муассасаларини битираётган тойлоқлик ёшлар орасидан вилоят ҳокимлиги истиқболли кадрлар захирасига саралаб олинган талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.
    Учрашув ишлаб чиқариш ташкилотларида яратилган бошланғич шароитлардан хабардор қилиш, битирувчи ёшларни ишга жойлашишида кўмаклашиш, қолаверса, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни моҳиятини талабаларга етказиш мақсадида ташкил этилди. 
    Унда иштирок этган 4-сектор раҳбари Ш.Шарипов, Тойлоқ тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ж.Ҳақбердиев, туман ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари С.Ҳайдаровлар бугунги кунда ёшларга берилаётган алоҳида эътибор ва уларга яратиб берилаётган қатор имкониятлар ҳақида сўзлаб, талабаларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

комментариев