» » 69 кишига меҳнат қуроллари берилди

69 кишига меҳнат қуроллари берилди

   Маълумки, юртимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, касбга ўқитиш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати, яъни “Темир дафтар”,  “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” шакллантирилган эди. Ана шу рўйхатга киритилган оилалар, хотин-қизлар ва ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, муаммолари ижобий ҳал этилмоқда.
    Хусусан, Тойлоқ туманида “Темир дафтар”да турувчи  2-сектордаги 69 нафар фуқарога меҳнат қуроллари топширилди. Эндиликда уларда ўз-ўзини бандлигини таъминлаб, оиласига даромад келтириш имконияти пайдо бўлди.

комментариев