Боғчада семинар

Тойлоқ туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида “Таълим-тарбия сифатини оширишнинг самарали услублари” мавзусида семинарлар ўтказилмоқда.
38-давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтган мазкур семинарда тумандаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирок этишди. Семинарда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ў. Усмонов иштирок этиб, мактабгача таълим ташкилотлари олдида 2025-йилда белгилаб берилган устувор вазифалар тўғрисида гапириб ўтди.
Давлат мактабгача таълим ташкилотидаги гурухларда “Биз табиатни асраймиз”, “Болаларни марказлардаги фаолияти”, “Китоб бизнинг дўстимиз” каби мавзуларда машғулотлар кузатилди. ДМТТ директори томонидан мактабгача таълим ташкилотида таълим тарбия сифатини ошириш бўйича тақдимоти кўриб чиқилди.

комментариев