» » Ёритилаётган мақолалар ҳуқуқий асосланиши шарт

Ёритилаётган мақолалар ҳуқуқий асосланиши шарт

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги юристлар малакасини ошириш маркази ва вилоят адлия бошқармаси томонидан сайёр ўқув курси ташкил этилди. 


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги  “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, унга кўра тасдиқланган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепцияси” ва ушбу Концепцияни 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган ҳуқуқий соҳани ёритувчи журналистларнинг малакасини ошириш мақсадида 1-2 май кунлари “Журналистика: Ҳуқуқий амалиёт ва кўникмалар” мавзусида ўқув семинари ўтказилиб, тегишли сертификатлар топширилди.

Ўқув курси машғулотлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги юристлар малакасини ошириш маркази ходимлари ҳамда соҳанинг етакчи мутахассислари томонидан олиб борилди.


комментариев