» » «Ибратли оила — 2019»

«Ибратли оила — 2019»


Педагогика коллежида «Ибратли оила — 2019» республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими, туман хотин-қизлар қўмитаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши томонидан ташкиллаштирилган танловда маҳаллалардан саралаб олинган, намунали хонадон деб эътироф этилган 6 нафар оила иштирок этди. 

    Оила институтини мустаҳкамлаш, унинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш, замонавий оилани ривожлантириш, анъанавий қадриятларимизни асраб-авайлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва ажримларнинг олдини олиш каби эзгу мақсадларни кўзлаб ўтказилган беллашув қизиқарли ва юқори савияда ўтказилди. 

Ғолибни аниқлашда ҳакамлар ҳайъати оиланинг жамоатчилик ишларидаги фаоллиги, маҳалла яраштириш комиссиясига аъзолиги, ободонлаштириш ишларидаги иштироки, қўни-қўшнилар ўртасидаги ўзаро меҳр-оқибат, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар, оиланинг китобхонлик маданияти, ота-онанинг фарзандларни меҳнатга ўргатиши, маµалладаги ибратли оилалар сонини ошишига қўшган ҳиссаси каби мезонларга эътибор қаратишди.  

Кўрик-танловда фаол иштирок этиб, белгиланган 4 та шартлардан юқори балларни эгаллаган Матлуба Жабборованинг оиласи (Боғизоғон МФЙ) ғолиб деб топилди ва танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди. 2-ўрин Барно Солиева (Навзандак МФЙ), 3-ўрин Марғуба Латипова (Нурафшон МФЙ)ларга насиб этди.


комментариев