» » Сифатли маҳсулот харидоргир бўлади

Сифатли маҳсулот харидоргир бўлади

Қозихона қишлоғида нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган «Мадина ширинликлари» оилавий корхонаси фаолиятини бошлаганлигига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. 10 турдан ортиқ маҳсулотлар тайёрланаётган кичик корхонада айни пайтда 3 нафар хотин-қизлар меҳнат қилишмоқда. Улар томонидан тайёрланаётган мазали нон, ёғли патир ва бир неча турдаги ширин кулчалар харидорларга манзур бўлмоқда.

Корхона раҳбари Мадина Саидованинг айтишича, яқин орада банк кредитлари эвазига фаолиятни кенгайтириш, маҳсулот турини кўпайтириш, яна 2 та иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда.

— Маҳсулот сифатини яхшилашга эътиборни кучайтираяпмиз, — дейди М. Саидова.  — Бу борада кўпни кўрган инсон, отажоним Ҳаким Саидовнинг маслаҳатлари қўл келмоқда. Пазанда қизларимиз яратилаётган шарт-шароитлардан нолиётганлари йўқ; уларга унумли меҳнат учун барча имкониятларни яратиб беришга ҳаракат қилаяпмиз. 

Суратда: тадбиркор Мадина Саидова (ўнгдан биринчи) отаси Ҳаким бобо билан тайёр маҳсулотларни кўздан кечирмоқда.


    Н. АБДУЛЛО.

А. ОРЗИМУРОДОВ  туширган сурат.

комментариев