» » Самарқандлик 6 нафар аёл "Ишбилармон аёл" кўрик-танловининг республика босқичида иштирок этади

Самарқандлик 6 нафар аёл "Ишбилармон аёл" кўрик-танловининг республика босқичида иштирок этади

Самарқандда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Танловда лойиҳанинг туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 40га яқин фаол, ишбилармон, тадбиркор, фермер, ҳунарманд хотин-қизлар иштирок этишди.
Тадбирда қатнашчилар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди. 15 йилдан бўён соҳада эти қотган  нурободлик ёш, хусусий тадбиркор Наргиза Бўтаеванинг гўзал соч турмаклари акс этган фотоалъбомлари, қўл меҳнати билан ясалган бежирим тақинчоқлари,  шунингдек нон маҳсулотлари иштирокчиларини диққатини тортди.
- Тадбиркорлик соҳасида фаолият бошлаганимга 15 йил бўлди. Ёшлигимдан мучоқлардан турли тақинчоқлар ясашга қизиққанман. Дастлаб гўзаллик ва келин либослари салони очиб иш бошладим. Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлардан фойдаланиб,  жорий йилда давлатдан 80 милион имтиёзли кредит олдик ва турмуш ўртоғим билан фаолиятимизни мебел ишлаб чиқариш,  нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишларида кегайтириришга қарор қилдик. Мен соҳада иш бошлаган пайтим тадбиркорлик бўйича билимларим камлиги боис роса қийналганман.Ҳозирда соҳага қизиққан аёлларга бор билимларимни бепул ўрганишга ҳаракат қиляпман.  Келажакда  тадбиркорлик маркази очишни мақсад қилганман, - деди Наргиза Бўтаева.
 “Эъзоза ЭКО-НУР” оилавий корхонаси эса, жорий йилда “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастури доирасида Агробанкдан 200 млн сўм кредит олиб, фаолият бошлаганига ярим йил бўлди. Мазкур маблағ ҳисобига замонавий тикув машиналари келтирилиб, 10 та ишчи ўрин яратилди. Бугунги кунда ушбу корхонада 60 турдаги махсус кийимлар ишлаб чиқарилмоқда.
-Юртимизда тадбиркор аёллар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Бунинг учун хукуматимизга барча аёллар номидан миннатдорчилик билдираман-дейди“Эъзоза ЭКО-НУР” оилавий корхонаси иш юритувчиси Орзигул Бўриева.
Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда хотин-қизларга берилаётган эътибор ҳақида гапирдилар.
- Хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш орқали бандлигини таъминлаш, жамият ва давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш борасида партиямиз томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови иқтисодиётимизни юксалтиришда янги-янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиб, аҳоли фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган шижоатли, ташаббускор хотин – қизларни кашф этиш орқали замонавий ишбилармон аёллар қиёфасини яратди десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз, - деди суҳбатда партия Сиёсий таълим маркази раҳбари Жамила Сайфиддинова.

Танлов натижаларига кўра, Иштихон туманидаги “MADINA RED STAR “ оилавий тикувчилик корхонаси раҳбари Гуллола Равшанoва   ҳамда Самарқанд шаҳридаги “Бибихоним” ўқув маркази директори Дилфуза Ғаффорова  3- ўринга, Нуробод туманидаги хусусий тадбиркор Наргиза Бўтаева ва Самарқанд шаҳридаги “Хуршида ширинликлари” оилавий корхонаси раҳбари Хуршида Ҳақбердиева 2-ўринга, Тойлоқ туманидаги “Эъзоза ЭКО-НУР” корхонаси раҳбари Орзигул Бўриева ва Самарқанд туманидаги ”Зулхумор” хусусий корхонаси раҳбари Зулхумор Зоҳидова 1-ўринга муносиб  деб топилди. Ғолиблар танловнинг республика босқичида иштирок этади.

комментариев