» » «МОҲИР ҚЎЛЛАР» ФЕСТИВАЛИ

«МОҲИР ҚЎЛЛАР» ФЕСТИВАЛИ

Туман агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежида ташкил этилган «Моҳир қўллар» фестивалида ўн иккита йўналиш бўйича ўқувчилар қўл меҳнати билан тайёрланган буюм ва нарсалар кўргазмаси намойиш этилди. 

Улар томонидан тайёрланган туман марказининг лойиҳа макети, миллий ҳунармандчилик намуналари ва миллий либослар тадбир иштирокчиларининг диққатини  жалб этди. «Бундай кўргазмани ўтказиш ўқувчиларимизга  истеъдодларини намойиш этиш имкониятини бериши билан бир қаторда  ўзларига бўлган ишончни мустаҳкамлайди», дейди коллеж директори Қ. Низомов.


комментариев