» » “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

“Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

25 – октябрь “Ички ишлар идоралари ходимлари куни” муносабати билан Тойлоқ  туман ҳокимлигида уюштирилган байрам тадбирида туман ички ишлар органларида хизмат қилаётган фидойи ходимлар, соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб келаётган ички ишлар органлари ходимлари таклиф этилдилар. Тантанали тадбирда туман ҳокими Б. Бобоназаров  сўзга чиқиб, бугун туманимиз ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида ички ишлар органлари томонидан тезкор-профилактик чора-тадбирлар олиб борилаётгани, бунда ҳар бир ходимнинг алоҳида ўрни борлигини эътироф этди. Ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш билан бир қаторда туманимиз ҳудудида олиб борилаётган тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган фидойи ходимларнинг бир гуруҳига 25 октябрь – “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совға ва “Фахрий ёрлиқ”ларини топширди.

комментариев