» » Озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиб қолманг!

Озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиб қолманг!

    Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ФВ давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар билан ўзаро   ҳамкорликда туман ҳудудида, жумладан деҳқон бозорларида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларидан оммавий заҳарланиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида профилактик тадбирларни амалга ошириб келмоқдалар. Жумладан, туман Ветеринария-санитария- экспертиза бўлими билан биргаликда деҳқон бозорларида  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини белгиланган қоидаларга риоя этган ҳолда савдо ишларини амалга оширишлари назорат қилиниб, бозорларда мунтазам равишда ўрганишлар ўтказилиб келинмоқда. Биргина, ўтган  октябрь ойи давомида туман деҳқон бозорларида 4та ҳолатда 24 кг сифати кафолатланмаган хом ҳолатдаги калла-поча маҳсулотлари бозор санитария-экспертиза лабораторияси билан ҳамкорликда тегишли тарзда йўқ қилинган. СЭО маркази ходимлари томонидан бозорларда карантин қоидаларини бузган ҳолда савдо ва умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланган ўттиздан ортиқ  тадбиркор ва фуқароларга нисбатан  маьмурий баённомалар расмийлаштирилган. Сўнгги вақтларда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида озиқ-овқат маҳсулотларидан оммавий заҳарланиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг учраб турганлиги  барчамизни бирдек ҳушёрликка чорламоғи лозим. Фуқароларимизга озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида  қўлбола усулда тайёрланган консерва сифати кафолатланмаган калла-поча маҳсулотларини истеьмол қилмасликлари тавсия этамиз.

                            Шоҳжаҳон ХУДОЙҚУЛОВ,
        туман ФВБ ФВДТ ва ФМ бошлиғи, катта  лейтенант.

комментариев