» » НАВБАҲОР МАҲАЛЛАСИДА ХАЙРИЯ ТАДБИРИ

НАВБАҲОР МАҲАЛЛАСИДА ХАЙРИЯ ТАДБИРИ

буюк  ҳадисшунос  аллома, тумандошимиз Имом Абу Муҳаммад  Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон  ас-Самарқандий ад-Дорамий мангу қўним топган масканда, яъни, Испанди қишлоғида, улуғ зот номи билан аталадиган  мақбара-мажмуада бўлиб ўтди.  
                Маълумки, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони асосида юртимизда  «Вақф» хайрия жамоат фонди ташкил этилган эди.
Мазкур фонд  томонидан ажратилган маблағ эвазига  кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож  фуқароларни  моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ тадбирлар туманимизда ҳам бошланди. Шундай тадбирларнинг дастлабкиси  буюк  ҳадисшунос  аллома Имом Абу Муҳаммад  Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ат-Тамимий ас-Самарқандий ад-Доримий мангу қўним топган масканда, яъни,  Навбаҳор маҳалласидаги  Испанди қишлоғида, улуғ зот номи билан аталадиган  мақбара- мажмуада бўлиб ўтди. 
    МФЙ раиси У.Жумаев, ад-Дорамий жоме масжиди имом-хатиби Ф. Сайфиддинов, маҳалла фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда Қуръон тиловатидан сўнг, жонлиқ сўйилиб, қурбонлик амали ўтказилди. Шундан сўнг МФЙ раиси бошчилигида маҳалладаги  кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож  фуқароларга « Вақф» хайрия жамоат  фондининг  хайрия  ёрдами  етказилди.
                                   Бекмурод ИСМОИЛОВ,
                                туман бош имом-хатиби.

комментариев