» » Тойлоқлик тадбиркорлар солиқ қонунчилигидаги янгиликлар билан таништирилди

Тойлоқлик тадбиркорлар солиқ қонунчилигидаги янгиликлар билан таништирилди


   Тойлоқ туманида жорий йилда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартишлар, янгиликларга бағишланган семинар ўтказилди. Тадбирда Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари шу йилдан бошлаб амалиётга татбиқ қилинган янгиликлар, солиқ ставкаларидаги ўзгаришлар хусусида атрофлича сўз юритди.

   Жумладан, сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича берилган солиқ имтиёзлари бошқа турдаги сувни тежайдиган суғориш технологияларни киритиш ҳисобига кенгайтирилганини қайд этиш лозим. Олдинги тартибга мувофиқ 2021 йилнинг 1 январигача фақатгина томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланаётган солиқ тўловчилар солиқ имтиёзидан фойдаланиши мумкин эди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ойнинг бошидан бошлаб беш йил давомида яроқсиз ёки демонтаж қилинган бўлса, солиқ имтиёзи бутун солиқ даври учун солиқни тўлаш бўйича мажбуриятларнинг тикланиши билан бекор қилинади.

    Семинарда тадбиркорлик субъектлари вакилларининг солиқларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлашнинг амалдаги тартиби, солиқ ставкаларидаги ўзгаришлар бўйича саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.
Самарқанд вилояти давлат
солиқ бошқармаси ахборот хизмати.

комментариев