» » Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш жинояти – тадбиркорлик душмани

Тижоратда пора эвазига оғдириб олиш жинояти – тадбиркорлик душмани

Коррупция сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги ижтимоий хавфли ҳодисадир. У  ноқонуний тарзда моддий ва бошқа бойликларнинг  эгалланишига имкон бериш демакдир.
Бошқа демократик давлатларда бўлгани  каби Ўзбекистонда ҳам бу хавфли жиноятга қарши аёвсиз кураш олиб борилмоқда. Шу ўринда коррупцион жиноятнинг бир кўриниши бўлмиш — тижоратда пора эвазига оғдириб олиш жинояти терговини самарали қўллаш, шунинг-дек, уларни тўғри квалификация қилиш, хорижий тажрибани ўрганиш  ва тергов амалиётига жорий этиш керак, деб ўйлаймиз.
Биз олиб бораётган тадқиқотлар ҳам тижоратда пора эвазига оғдириб олиш жиноятини тергов қилиш маълум маънода шахс ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ушбу вазифани амалга оширувчи ички ишлар органлари  терговчиларининг фаолияти билан боғлиқ. 
Терговчи ўз иш фаолияти давомида гумонланувчи, айбланувчи шахсга нисбатан холисона муносабатда бўлиб, уларни айбли ёки айбсизлигини фақатгина иш юзасидан олинган ва ишончли далилларга асосланган, тўғри квалификация қилиш орқали тергов қилиши лозим. Бундан кўриниб турибдики, жиноят ҳуқуқи ва жиноят процессида ҳақиқатни аниқлаш фақатгина мавжуд далиллар асосидагина амалга оширилади. Бу борада тижоратда пора эвазига оғдириб олиш жиноятини тергов қилиш ўзига хос ўрин эгаллайди. Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигида мазкур  жиноятни тергов қилиш масаласини ҳал этиш мезони – юридик  асосда белгилаб берилган. 
 Мақсадга эришишнинг кўрсатиб ўтилган ҳолати жамиятдаги ижтимоий муҳит ҳисобланади. Шундай экан тижоратда пора эвазига оғдириб олиш билан боғлиқ қилмишлар алоҳида эътиборни талаб қилади. 
Юқорида таъкидлаганимиздек,ушбу  жиноят жуда хавфли ҳисобланади. Чунки у иқтисодиёт асосларига путур етказади, мамлакатдаги барқарор ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқаради, одамларда ҳар қандай жиноий қилмиш учун  жазонинг муқаррарлиги принципини амалга оширишнинг таъминланишига қаратилган қонуннинг адолатлилигига ишончини сўндиради. Шунинг учун ҳам коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши биргаликда  курашмоғимиз лозим.                                                                                                                                                                   
 Мухиддин УБАЙДОВ,
Ички ишлар вазирлиги  
  Академияси курсанти.

комментариев