» » ШИЖОАТЛИ ЁШЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

ШИЖОАТЛИ ЁШЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

   Туманимизда ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон ёшлари,бирлашайлик”шиори остидаги  фестивал Дарғом соҳилида  ястанган сўлим Давлатобод маҳалласига ҳам етиб келди.
    6-умумтаълим мактабда ташкил этилган ва мактаб директори Р. Дўсанов кириш сўзи билан очган  байрам дастурига мувофиқ. унда қатнашган  уюшмаган ёшлар, спортчилар, ёш мураббийлар  ва ўқувчилар иштирокида турли мусобақа ва беллашувлар ташкил этилди. Туман ташкилотларидан тадбирга ташриф буюрган  меҳмонлар ёшларга самимий тилаклар билдиришди. Маданият ходимлари ўзларининг  дилтортар наволари билан  кўнгилларга завқ улашдилар. 
Фестиваль якунида турли йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланиб уларга қимматбаҳо совға ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.
Жумладан,  
Сулаймонов Шуҳратжон ¬“Энг ёш ўқитувчи";
Ғоффоров Улуғбек ¬ “Энг фаол спорт мураббийси”;                                                 Мелибоева Дилба𠬓Энг яхши синф раҳбари”;
Аҳмедова Гулшан  ¬“Энг яхши фан ўқутувчиси”;                                                       8-б синф ўқувчиси ¬ Ҳафизов Шаҳриёр “Энг яхши рассом”;                                                    9а-синф ўқувчиси ¬Журақулова Фотима “Энг яхши китобхон”;                                               10­а-синф ўқувчиси ¬Усмонова Гулзебо “Энг яхши ўқувчи”;                                                   11-д-синф ўқувчиси  ¬Саидмуродов Оғабек “ Энг яхши битирувчи” йўналишлари ғолиб деб топилдилар ва ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.                                
  Тадбирнинг мазмунли ўтишида 6-мактаб директори ўринбосари Н.Халилова ҳамда ёшлар етакчиси У. Ғаффоровлар  муносиб ҳисса қўшдилар.                                         Тадбирда туман ХТБ ходими Ш. Ражабов иштирок этди ва ғолибларга мукофютларни топширди. 
                                        Ғолиб РАСУЛОВ, 

комментариев