» » ШУКРОНАЛИК РАМЗИГА АЙЛАНГАН ТАДБИР

ШУКРОНАЛИК РАМЗИГА АЙЛАНГАН ТАДБИР

Доно халқимизда «Кексалари ва аёллари эъзозланган юртдан хайр-барака аримайди», деган нақл бор. Инсон қадри улуғланган юрт – Ўзбекистонимиз ҳам ана шундай қадриятлар улуғланган  хосиятли гўшадир. Жонажон Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллик байрами арафасида Тойлоқ тумани марказидаги Нуронийлар масканида бутун умрини эзгуликка бахшида этган фидойи нуронийлар иштирокида ўтказилган «Маҳалладошлар гурунги» маънавий-маърифий тадбири бунга мисол бўла олади.
  Тадбирда сўзга чиққанлар- туман ҳокимининг ўринбосари Жаҳонгир Ҳақбердиев, Нуронийларни қўллаб-қувватлаш жамоатчилик кенгаши раиси Мусахон Тўраев, фаол нуронийлар Жўрақул Саидмуродов, Норхол Раҳматова ва бошқалар юртимизда кекса авлодга кўрсатилаётган  чексиз эҳтиром  Яратганга ва Давлатимиз раҳбарига  шукроналик келтирдилар. Бир пиёла чой усида кечган гурунг туман маданият бўлими санъаткорларининг дилрабо куй-қўшиқлари билан янада мазмунли бўлди. 

Каналга қўшилинг: ?
@qushchinor_uz

комментариев