» » «Касбий тайёргарлик ойлиги»да фаолмиз

«Касбий тайёргарлик ойлиги»да фаолмиз

Ички Ишлар Вазирлигининг 2022 йил 7 сентябрдаги 198-сонли Фармойишига асосан «Касбий тайёргарлик ойлиги» доирасида туман Ички ишлар бўлими ходимлари билан этика ва мулоқот маданияти мавзусида давра суҳбати ўтказилди.  
Тадбирда туман Ички ишлар бўлими ходимларидан Д. Негматов ва А. Мўсиновлар ҳамда аёллар ўртасида маънавий-маърифий ишларни мувофиқлаштириш бўйича туман тарғибот гуруҳи раҳбари, «Қўшчинор» газетаси муҳаррири М. Йўлдошевалар сўзга чиқиб, Ички ишлар бўлими ходимларининг фуқаролар билан муомала маданияти тўғрисида, ходимларнинг хизмат жараёнида ва хизматдан ташқари пайтда сўзлашиш одобига, муомала маданиятига алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги ҳақида фикр билдириб, ҳар бир сўзни ўз ўрнида қўллаш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш инсоннинг мавқейини юксалтириши, жамоадаги ва жамиятдаги ўрни ва обрўсини белгилаб бериши ҳақида таъкидлашди.

комментариев