» » “ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ” МАВЗУСИДА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ” МАВЗУСИДА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

     Бугун  Тойлоқ туманида жойлашган "Маданият маркази"да  Педагогика коллежи,  1-2- сон касб-ҳунар мактабларининг ўқитувчи ва ўқувчи-ёшлари иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида учрашув ўтказилди.
     Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси  ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Самарқанд  вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.М.Боймуродов, туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ж.Ҳақбердиев, Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман вакили Н.Мамараҳимов, туман аёллар тарғибот гуруҳи раҳбари М. Юлдошовалар иштирок этишди.  Сўзга чиққанлар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашишди.
        Учрашув давомида ўқувчиларга ибратли кинофильмлар намойиш этилди. Мазкур фильмларда ёшлар мутаассиблик ва террорнинг қанчалик хатар ва хавф манбайи эканлиги тўғрисидаги тасаввурга эга бўлдилар.

Каналга обуна бўлинг: 👇
👉 @qushchinor_uz

комментариев