Шу кунларда туманимизнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида турли тарғибот тадбирлари, давра суҳбатлари, учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Ғўлба МФЙда «Адолат» СДП туман кенгаши томонидан ўтказилган давра суҳбатида туман кенгаши депутати Н. Акрамова, туман имом хатиби Б. Исмоилов ҳамда маҳалла фаоллари, уюшмаган ёшлар иштирок этишди. Унда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш халқимизга хос хислат эканлиги, унинг асл моҳиятини чуқур англаган ҳолда ёшлар онгига сингдиришимиз зарурлиги таъкидланди.
комментариев