» » Ҳарбий қисмда навоийхонлик кечаси бўлиб ўтди

Ҳарбий қисмда навоийхонлик кечаси бўлиб ўтди

   Айни кунларда жойларда ўзбек  халқининг улуғ маърифатпарвари, мутафаккири ва буюк шоири Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Шундай тадбирлардан бири туманимиздаги чегара қўшинлари ҳарбий қисмида ўтказилди. 
   Унда иштирок этган Республика маънавият ва маърифат маркази Тойлоқ туман бўлинмаси раҳбари З.Авазов Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритди. Шунингдек, маънавий-маърифий тадбирда тумандаги умумтаълим мактаб ўқувчилари, шоирлар ва жамоат ташкилотлари иштирокида Навоий ғазаллари ва куй қушиқлар ижро этилди. 
   Тадбир якунида ҳарбий хизматчилар туман ҳокимлигининг “Фахрий ёрлиғи" ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.


комментариев