» » ТИНЧЛИК ПОСБОНЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

ТИНЧЛИК ПОСБОНЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

  Юртимиз хавфсизлиги ва барқарорлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини ҳимоя қилиш, хотиржам ҳаётимизни асраб-авайлаш ҳар бир йигит учун нафақат конституциявий бурч, балки юксак шон-шараф ишидир.
    Бинобарин, халқимиз эришаётган муваффақиятлар, фаровон турмушимизнинг асоси ҳам ана шу бебаҳо неъмат — осойишталик шарофатидан. 
    14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 29 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли 84112-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг бир гуруҳи туман ҳокими томонидан тақдирланди. Уларга мамлакатимиз мудофаасини мустаҳкамлашдаги кўп йиллик самарали меҳнати, она Ватанимиз тинчлиги, осойишталигини таъминлашдаги алоҳида хизмати учун туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев