» » ҲАРБИЙ ҚИСМДА – НАВОИЙХОНЛИК

ҲАРБИЙ ҚИСМДА – НАВОИЙХОНЛИК

     Туманимиз ҳудудида  жойлашган  9224-сонли ҳарбий қисмда улуғ ўзбек шоири, шеърият мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг  580 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан  Республика Маънавият  ва  маърифат маркази Тойлоқ туман бўлинмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда ҳарбий хизматчилардан ташқари  туманимиздаги 50-мактаб  ҳамда Ургут туманидаги 20-мактаблар ўқувчилари  ва уларнинг устозлари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок  этдилар. Анжуманда сўзга чиққанлар буюк сўз санъаткорининг жаҳон адабиётидаги  улкан хизматларини эътироф этиб, Навоийнинг маънавият  уммонидаги  бебаҳо  жавоҳирлар бўлмиш асарларини ўқиб ўрганиш , бобомиз номига муносиб бўлиш муҳим вазифа эканлигини таъкидладидар. Ҳар  иккала мактаб  ўқувчилари дилрабо қўшиқлар   ва    саҳна кўринишлари йиғилганларда яхши таассурот қолдирди.  Анжуманда иштирок  этган шоир Абдулла Нисорий ўз  ижод намуналаридан ўқиб берди ва ҳарбий қисм раҳбариятига янги китобларини туҳфа қилди. Тадбир якунида хизмат бурчини аъло даражада бажариб, бошқаларга ўрнак бўлаётган  ҳарбий хизматчиларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари, шунингдек, ЎзЛиДеП  туман кенгаши томонидан  китоб жамланмалари топширилди.

З. АВАЗОВ,
Республика Маънавият  ва  маърифат маркази                     Тойлоқ туман бўлинмаси раҳбари.
                                                 С.ОТАҚУЛОВ               қисм ҳарбий хизматчиси, катта лейтенант.

комментариев