» » Маънавий-маърифий тадбир

Маънавий-маърифий тадбир

Ўзбекистон Адолат СДП Тойлоқ туман Кенгаши томонидан  22-мактабда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, “Янги Ўзбекистонда-эл азиз, инсон азиз” шиори остида маънавий-маърифий дастур ўтказилди. 
Дастлаб тадбир иштирокчилари "Бешта муҳим ташаббус" доирасида ташкил этилган кўргазмалар ва партия фаолиятини акс этган видеороликлар билан танишишди. 
Тадбирда туман Кенгаши раиси Нилуфар Акрамова мустақиллик даврида эришилган ютуқлар ва партия томонидан туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маъруза қилди. 
22-мактабнинг бадиий жамоаси томонидан намойиш этилган қўшиқ ва рақслар даврага кўтаринкилик бахш этди. Шунингдек, тадбирда туман Маданият бўлими ходими умидли санъаткор Хурсандмурод Юлдошев иштирок этиб, жонли ижрода Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар ижро этди. 
Тадбир давомида янги аъзоларга партия билетлари, эсдалик совғалари берилди.

комментариев